Самарқанддаги хонадондан 10 килограммдан ортиқ гиёҳванд модда топилди
ДХХ вилоят бошқармаси томонидан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш йўналишида ўтказилаётган тадбирлардан бирида Қўшработ туманида яшовчи фуқаро Н.Х.нинг гиёҳвандлик воситалари ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланган.
Вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Н.Х.нинг хонадони кўздан кечирилганда келгусида сотиш мақсадида сақлаб келинаётган 10 кг. 395 гр. “марихуана” борлиги аниқланиб, холислар иштирокида процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Ҳолат бўйича Н.Х.га нисбатан жиноят иши қўзғатиш режалаштирилмоқда.