Вилоят ҳокимининг собиқ ўринбосари Халқ қабулхонасига масъул бўлди

Самарқанд вилояти ҳокимлигида фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш ва аҳолини қийнаб келаётган муаммоларга ечим топиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Вилояти ҳокими А.Бобоев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси бошлиғи  Ф.Омонов иштирокида ўтказилган йиғилишда вилоят бошқарма ва идоралар раҳбарлари, туман ва шаҳар ҳокимолари, Халқ қабулхоналари ҳамда аҳоли мурожаатлари билан ишлашга масъуллар қатнашди.

Йиғилишда дастлаб, Очилов Хуршид Абдурашидович Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарқанд вилоятидаги Халқ қабулхонаси бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинлангани маълум қилинди.

Шу пайтгача Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси тизимида масъул вазифада ишлаб келаётган Х.Очилов бундан аввал Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари, вилоят ҳокими ўринбосари котибияти мудири вазифаларида фаолият кўрсатган.
Йиғилишда вилоятда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш борасида амалга оширилаётган ишлар танқидий таҳлил қилинди.