«Динамо» профессионал футбол клубига директор тайинланди
2026 йилги футбол мавсумининг иккинчи қисми олдидан «Динамо» ПФК раҳбариятида ўзгариш юз берди.
Ўтган ярим йил давомида клуб бош директори сифатида фаолият юритиб келган Шуҳрат Рўзиевга жамоадаги фаолияти учун миннатдорлик билдирилди ва у вилоят футбол ассоциацияси вице-президенти сифатидаги фаолиятини давом эттирадиган бўлди.
Клуб муассислари ва раҳбарият қарорига кўра, Анвар Носиров – «Динамо» ПФК бош директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Анвар Шухратович 2013-2017 йиллар давомида Самарқанднинг «Шердор» клуби шарафини ҳимоя қилган бўлса, ўтган йиллар давомида вилоят футболида мураббий ва «Шердор» футбол клуби раҳбариятида муваффақиятли фаолият юритиб келаётган эди.
Кейинги йилларда Самарқанд футболида болалар-ўсмирлар футболида катта ютуқларга эришган, хусусий клубдаги самарали фаолияти орқали танилган 29 ёшли мутахассис «Динамо» ПФК бош директори лавозимида ишлаб, вилоятимиз футболи ривожига ҳисса қўшади, деб умид қиламиз.