Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“INFOLIB O‘ZBEKISTON – 2020” ҳафталиги бошланди

Жорий йилнинг 16-20 ноябрь кунлари юртимизда шу номдаги IX миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги ўтказилиши режалаштирилган эди.

А.С.Пушкин номидаги Самарқанд вилоят ахборот-кутубхона марказида мазкур ҳафталик доирасидаги тадбирлар бошланди.

Тадбирлар онлайн ва офлайн шаклда, “INFOLIB O‘ZBEKISTON – 2020” IX миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги дастурига кўра, “Китобхонлар учун тезкор хизмат кўрсатиш”, “Мутахассислар соати” каби кутубхоначилар учун ахборот-кутубхона тизимини такомиллаштиришга қаратилган ва қабул қилинган ҳужжатлар талабларини ўрганишга оид семинар-тренинглар, дастурий таъминотлар тақдимотлари бўлиб ўтади. Шунингдек, ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишга замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш бўйича ишланмаларни ўрганиш имконияти яратилади.

“Илҳом ва ижод”, “Оила даврасида китобхонлик” мавзусидаги китоб тақдимотлари, шоир ва ёзувчилар, илм-фан, маданият ва жамоат арбоблари иштирокида ижодий учрашувлар, ёшларнинг интеллектуал билимини оширувчи викториналар, кутубхона фаолияти ва ўқиш залларида яратилган шароитлар билан таништирувчи онлайн ва офлайн тадбирлар ўтказилади.

Ҳафталикнинг очилиш маросимини республикамизнинг барча вилоятларидаги марказий ахборот-кутубхона вакиллари видеоконференцалоқа шаклида, онлайн кузатиш имконига эга бўлди.

Бахтиёр МУСТАНОВ.