Энди республикамиз аэропортларида "Cариқ йўлак" ва "Rўк йўлак" ташкил этилади

Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали нақд хорижий валютани олиб кириш ва чиқиш тартиби соддалаштирилди, улар томонидан  товарларни олиб киришнинг божхона тўловлари ундирилмайдиган чекланган меъёрлари оширилди.

Шу каби маълумотлар Самарқанд вилоят божхона бошқармасининг масъул ходимлари томонидан вилоят телерадиокомпаниясининг «Очиқ мулоқот» кўрсатувида билдирилди. Шунингдек, кўрсатувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги “Божхона маъмурчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони асосида тизимда амалга ошириладиган ўзгаришлар тўғрисида ҳам ахборот берилди.

Фармон билан хавфларни автоматлаштирилган бошқариш тизими жорий этилади.

2018 йил 1 декабрдан бошлаб,

«Сариқ йўлак», божхона декларацияси, ҳужжатлар ва маълумотларни текшириш бўйича божхона назорати шакллари хавф даражаси ўрта кўрсаткичга эга ёки тасодифий танловда аниқланган товар ва транспорт воситаларига нисбатан амалга оширилади.

«Қизил йўлак», божхона назорати шакллари хавф даражаси юқори кўрсаткичга эга ёки тасодифий танловда аниқланган товар ва транспорт воситаларига қўлланилади.

 2019 йил 1 мартдан бошлаб, «яшил йўлак», хавф даражаси паст бўлган товар ва транспорт воситаларини чиқариб юбориш тўғрисидаги қарор қабул қилинганда, божхона назорати шакллари уларга нисбатан амалга оширилмайди;

«Кўк йўлак», хавф даражаси ўрта кўрсаткичга эга ёки тасодифий танлов асосида аниқланган товарларга нисбатан божхона назорати шакллари улар чиқариб юборилгандан сўнг амалга оширилади.

Шунингдек, Фармон билан барча товарларга нисбатан экспорт контрактларини давлат божхона органларида ҳисобга қўйиш борасидаги талаб бекор қилинди.

Кўрсатув давомида чет давлатдан автотранспорт воситалари олиб кириш тартиби, мева-сабзавотларнинг экспорти, чегара божхона постлари орқали товарларни олиб ўтиш нормалари ҳамда божхона органларига ишга кириш тартиби тўғрисида кўплаб саволлар келиб тушди ва тизим ходимлари томонидан батафсил жавоблар берилди. 

 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 июлида Давлат божхона қўмитасининг расмий веб-сайти қайта ислоҳ этилиб, bojxona.uz номи билан фаолият юрита бошлади. Веб-сайтда Самарқанд вилояти божхона бошқармаси фаолиятига бағишланган алоҳида  “bojxona.uz/uz/regions/7” саҳифаси яратилди.

Ушбу саҳифа орқали Сиз Самарқанд вилояти божхона бошқармаси фаолияти, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари ва божхона органларида амалга оширилаётган ўзгаришлар, ягона божхона сиёсатини амалга ошириш масалалари, божхона қоидалари, тартиблари, соҳа бўйича қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатлар, улардаги ўзгаришлар, соҳада рўй бераётган янгиланишлар ҳақида хабардор бўлишингиз мумкин.

Самарқанд вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати.