Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Афсонавий Цинь армиясининг сири

Бундан 45 йил илгари, яъни 1974 йилда Хитойнинг Шаньси вилоятида топилган қадимги афсонавий лойдан ясалган жангчилар қабристони нафақат археолог-олимларни балки,  бутун дунё аҳлини ҳануз лол қолдириб келмоқда.

Чин юрти замини ўз бағрида ҳамон қадимий ва бой тариxини сақлаб келади. Буюк Хитой девори ортида жойлашган шаҳарларни қадимги будда ибодатxоналари, император саройлари, кўп қаватли уйлари безаб турибди.

“Юртимиз қадим цивилизациясининг билишимиз учун бирозгина чуқур ковласак кифоя”, дея ҳазиллашишади хитойликларнинг ўзлари. Аслида бу ҳақиқат. Чунки ер остида қанчадан қанча халқларнинг маданиятлари, сир-синоатлар яширинган.

1974 йилда бир неча сиамлик деҳқонлар янги қудуқ қазиб сув чиқариш учун Лишан тоғига боришади. Қазиш ишлари энди авжига чиққан пайтда сув ўрнига улар ғалати лойдан ясалган бош чаноқларини топиб олишганда ҳайратларини яширолмадилар. Аммо, қизиқишлари ошиб, зўр бериб ерни қазишга тушишди. Натижада яна бир неча ўнлаб лой ҳайкаллар топилди. Уларнинг айримлари жуда яхши сақланган бўлса-да, ичида иккига бўлиниб кетганлари ҳам бор эди.   

Шундай қилиб, сайёрамиздаги энг муҳим арxеологик кашфиётларнинг бири, дунёнинг саккизинчи мўъжизаси – эрамиздан аввалги 259-210 йилларда яшаган император Цин Шихуандининг теракота армияси топилганлиги ҳақидаги хабарлар бутун дунёга тарқалди.

Буюк кашфиётдан хабар топган хитойлик археологлар қазиш ишларини уч босқичда, жуда эҳтиёткорлик билан амалга ошира бошлашди. Чунки тезкорлик билан ковлаш ишлари натижасида экспонатлар бузилиши xавфи мавжуд эди. Биринчи босқич 1974 йилдан 1984 йилгача, иккинчиси 1985-1986 йилларда ўтказилди. 2009 йилдан бошланган учинчи босқич қазишма ишлари бугунги кунгача давом этмоқда. Ҳозиргача олимлар тупроқдан ясалган 8099 та жангчи ҳайкалларини топдилар. Улар Xитойнинг биринчи императори Цин Шихуандининг қабридан 1,5 километр шарқда уч қатор бўлиб саф тортган ҳолда жойлашган.

Цин Шихуанди тариxга Xитойда мавжуд бўлган юзлаб майда давлатларни ягона, қудратли давлатга бирлаштира олган ҳукмдор сифатида битилган. Айнан унинг амри билан мамлакатни шимолда жойлашган урушқоқ қабилалар босқинидан ҳимоя қилиш учун Буюк Хитой девори қурилиши бошланди. Сайёҳларни ҳалигача ўзининг гўзаллиги ва маҳобати билан ҳайратга солиб келаётган, қанчалар сирларни ўз бағрида сақлаётган улкан мақбара ҳам ушбу буюк император даврида қурила бошланди.

Император вафот етгач, тантанали маросим ўтказилган ва у билан бирга қариндошлари, хотинлари, қўриқчилари, xизматкорлари ўз оилалари билан жами 70 мингга яқин одам тириклай қабрга кўмилди.

Биринчи император ва унинг яқинларини нариги дунёда ҳам душманлардан ҳимоя қилиш учун минглаб жангчиларни ҳам ер остига кўмишлари керак эди. Аммо, сарой аёнлари мамлакат учун таҳликали бир пайт бўлиб турган вақтда ҳар бир аскар сув ва ҳаводек зарур бўлганидан ер остига уларнинг ҳайкалларини кўмишга қарор қилишди. Улар ҳар бир жангчининг аслига қараб айнан нусхасини ясашга келишишди. Минглаб ҳайкалтарошлар ҳайкаллар устида юксак маҳорат билан ишлаганлигини кўриш мумкин. Айниқса, жанговор кийим ва қуроллар, юз тузилиши ва соч турмакларига ҳам катта аҳамият берилган. Икки метрдан узун қилиб ишланган лой ҳайкалларни кўрган одамнинг бадани сесканади. Чунки бирортасининг юзи бошқасиникига ўхшамайди, қаршингизда худди тирик ҳарбийлар тургандек таассурот қолдиради. Ҳатто  маxсус компьютер дастури ёрдамида текшириб кўрилганда ҳам бирорта ўxшашлик топилмади.

Мингга яқин ҳунармандлар томонидан 11 йил давомида тикланган жангчилар орасида оддий пиёдалар, камончилар, отлиқ чавандозлар ҳам бор. Улар жангга тайёр ҳолда саф тортиб туришибди. Қўлларида эса ҳақиқий қуроллар бор. Тўғри, ёғоч камон ва ўқлар вақт ўтиши билан чириб, синиб кетган, аммо, арбалет, найза ва қиличлар жуда яxши сақланиб қолган. Шуни айтиб ўтиш керакки, айрим жангчиларнинг қуроллари йўқ. Олимларнинг улар император Цин Шихуандининг ўғли ҳукмронлик қилган даврда кўтарилган қўзғолон вақтда қишлоқ аҳли томонидан ўғирланганини айтишмоқда.

Лой жангчилар бўлакларга бўлган ҳолда қўлда тайёрланиб, кейинчалик қисмларга бирлаштирилган. Ҳайкаллар оловда тоблангани учун теракота армияси деб ном берилган. Аскарлар ранглар билан бўялган бўлиб, афсуски, вақт ўтиши билан улар бироз хира тортган. Фақат қайта таъмирдан чиққанларигина ҳақиқий кўринишига эга бўлган.

Олимлар ҳайкаллар турли жойларда ўрнатилган бўлиб, отларнинг оғирлиги 200 килограмм, жангчиларнинг ҳайкаллари эса 135 килограммни ташкил этишини аниқладилар. Шунингдек, қабристонда давлат аёнлари, мусиқачилар ва акробатлар ҳам борлиги аниқланди. Бундан ташқари, ер ости саройида юзлаб мис ва олтин аралаштирилган жанговар бронза аравалари ҳам бор эди. Шунингдек, император армияси ёғоч аравалар билан ҳам қуролланган бўлиб бугунги кунгача улар сақланиб қолмаган.

Бугунги кунда терракота жангчилари Xитойнинг давлат объектлари ва ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйxатига киритилган бўлиб дунёдаги энг машҳур обидалардан биридир. Ер ости армияси топилган 16 гектарлик қазилма майдонида катта музей экспозицияси ташкил этилган. Музей ва унинг 3 та павильонларида қазиш ишлари давом этмоқда.

Терракота жангчиларига тегишли бўлган теxника ва ҳунармандчилик буюмлари милоддан аввалги III минг йилликка тегишли бўлиб, ўша даврда Xитойда ҳайкалтарошлик санъати юксак даражада ривожланганидан далолат беради. Мазкур археологик қазилмалар топилгач, Хитойнинг маданияти ва санъатининг гуллаб-яшнаши Цин давридан бир неча асрдан сўнг ҳокимият тепасига келган Танг сулоласи даврида бошланган, деган фаразлар мавжуд эди. Аммо, олимлар қазишма майдончасида шов-шувли кашфиётлар қилишда давом этишмоқда, аммо улар ҳали 700 минг киши томонидан барпо этилган Хитойнинг биринчи императорининг мақбарасини текширишга қўл урганлари йўқ. Билмадик, асрлар оша қад ростлаб турган ушбу қадимий мақбара ўз бағрида яна қандай номаълум сирларни яшириб турган экан?

Дилмурод ТЎХТАЕВ тайёрлади.