Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

АҚШ тарихида биринчи марта Трампга иккинчи импичмент эълон қилинди

АҚШ Конгресси Вакиллик палатаси кўпчилик овоз билан президент Доналд Трампга импичмент эълон қилишга қарор қилди. Бу талабни унинг ўн нафар партиядоши ҳам қўллаб-қувватлади.

Вакиллар палатаси резолюциясида айтилишича, Трампнинг ҳаракатлари "оғир жиноят ва қонунбузарликлар» ҳақидаги конституциявий моддага мос келади.

Бу фикрни 232 нафар конгрессмен аъзоси қўллади, 197 киши бунга қарши овоз берди. Шу тариқа у АҚШ тарихида икки марта импичмент эълон қилинган ягона президент бўлди.

Трампнинг ҳукуматдан муддатидан олдин четлаштирилиши учун унга Сенатда ҳам импичмент эълон қилиниши керак. Аммо юқори палата спикери, республикачи Митч Макконеллнинг таъкидлашича, сенаторлар буни 20 январь – давлат раҳбарининг ваколат муддати тугагунига қадар амалга оширмайди. Трампни лавозимидан кетганидан кейин ўтган сана билан импичмент эълон қилиш мумкин бўладими-йўқми, бу ноаниқ: бундай амалиёт Конгресс тарихида ҳали бўлмаган.

Кеча ўтказилган Вакиллар палатасида палата спикери Нэнси Пелоси Трамп хавфли, идроксиз эканлиги боис кетгани маъқуллигини айтди. "Америка Қўшма Штатлари Президенти кўтарган исёни, қуролли қўзғолони бизнинг умумий давлатимизга қарши ҳаракатдир. У кетиши керак. Бу жонажон мамлакатимиз учун аниқ ва фавқулодда хавф", деди у.