Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Беҳбудийнинг руҳи шод бўлди

Кеча телевизорда пойтахтдаги Миллий боғда табаррук заминимизда яшаб ўтган, нафақат Ўзбекистон, балки дунёвий маърифатга муносиб ҳисса қўшган адиблар ҳайкаллари ўрнатилган Адиблар хиёбонини кўриб тўлқинландим. Ўзбек адабиётининг устунлари қаторида буюк бобомиз, ўзбек драматургияси асосчиси Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг ҳайкали борлиги биз авлодларга ғурур ва завқ бағишлади.

Давлатимиз раҳбари йил бошида Парламентга мурожаатида улуғ жадид Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг 145 йиллигини нишонлаш таклифини билдирган эди. Самарқанд вилояти ҳокимлиги аллома яшаган ва газета очган уйда, тарихий бинода жадидлар, қатағон бўлган маърифатпарварлар музейини ташкил этиш ҳаракатида.

Эл-юрт маърифати йўлида жонини фидо этган бобомизга кўрсатилаётган иззат-икром учун, аввало Шавкат Мирзиёевга, Миллий боғ бунёдкорларига, ҳайкалтарошларга, Самарқанд вилоят ҳокимлигига, барча зиёлиларга оиламиз номидан миннатдорчилик билдираман.

Жонажон юртимизга, бунёдкор халқимизга кўз тегмасин!

Беҳбудийлар сулоласи номидан алломанинг эвараси Шоҳруҳ БЕҲБУДИЙ.