Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Беш кунда терминал олмасангиз, қўнғироқ қилинг

Аҳоли билан пуллик ҳисоб-китобларни амалга оширувчи савдо ва хизмат кўрсатиш фаолиятини олиб борувчи тадбиркорлар диққатига!

Банк карталаридан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоб тизимини ривожлантириш борасидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, тадбиркорлик субъекти тижорат банкида ҳисобварағини очган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида тўлов терминалини ажратиш бўйича хизмат кўрсатувчи тижорат банкига ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилиши лозим.

Тижорат банки тадбиркорлик субъектидан мурожаат тушган кундан бошлаб уч кун ичида терминал ажаратилишини таъминлаши лозим.

Ҳурматли тадбиркор! Агар сизда “Узкард” ва “Ҳумо” тўлов тизимлари терминалларини олишда муаммолар юзага келса, Марказий банк вилоят бош бошқармасининг 66 231-03-10 (тўлов тизимлари бўлими) телефон ва 97 392-02-50 телеграм рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Марказий банк вилоят бош бошқармаси ахборот хизмати.