Балиқхона эгаси огоҳлантирилди
Кеча, 13 ноябрь куни Zarnews.uz телеграм каналида “Солиқчилар балиқ емайдими?” сарлавҳаси билан фуқаронинг мурожаати эълон қилинди. Аввало, тадбиркор фаолият юритаяптими банк тўлов терминали ва назорат касса машинасини ўрнатиши шарт.
Ушбу мурожаат юзасидан “Золотая рыбка” умумий овқатланиш корхонаси раҳбарига Самарқанд шаҳар давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан расмий огоҳлантириш берилди.
Шу ўринда таъкидлаш лозимки, тадбиркорлик субъектларида сайёр солиқ текшируви ўтказиш учун Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган тартибга асосан “Soliq hamkor” («Налоговый партнер») ахборот тизимига ариза юбориб, ваколатли органлар билан келишилган ҳолда сайёр солиқ текширувига рухсат берилади.
“Soliq hamkor” («Налоговый партнер») ахборот тизими яширин иқтисодиёт омилларини аниқлашда фуқароларни давлат солиқ хизмати билан самарали ҳамкорлик қилишга чорлайди.
Кундалик ҳаётда дуч келишимиз ва “Soliq hamkor”орқали хабар бериш мумкин бўлган ҳолатларга қуйидагилар киради: тўлов шаклига қараб, нархларнинг асоссиз оширилиши, чек бермаслик, ноқонуний савдо ёки хизматлар кўрсатиш ва бошқалар.
“Soliq hamkor” тизими доирасида ҳамкорлик қилиш ихтиёрий. Бунда ҳамкорлик асосан масофавий тарздар амалга оширилади. Ҳамкор мазкур тизим орқали солиқ тўловчи, солиқ агенти ёки бошқа шахснинг Солиқ кодексида жавобгарлик белгиланган ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги юзасидан давлат солиқ хизмати органини хабардор қилади.
Бунда масалага ойдинлик киритиши учун солиқ органлари ходимларини кутиш шарт эмас. Муҳими, тақдим этилган маълумот аниқ, тўлиқ ва ишончли бўлишидир.
“Soliq hamkor” бир нечта йўналишда масофавий ҳамкорликни таклиф этади:
“Soliq hamkori” – SOLIQ мобил иловаси бўлими.
@soliq_hamkor_bot – телеграм-боти;
my.soliq.uz – электрон солиқ хизматлари портали;
Ҳар бир фуқаро ўз хабари ҳолатини реал вақт режимида кузатиб бориши мумкин.
Солиқ текширувлари “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун талабларига мувофиқ Давлат солиқ хизмати томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади. Таъкидлаш керакки, “Soliq hamkor” ахборот тизими орқали келиб тушган хабарлар сайёр солиқ текшируви ўтказиш учун асос бўлади.
Aгар “Soliq hamkor” тизими орқали келиб тушган мурожаатни ўрганиш жараёнида солиққа оид ҳуқуқбузарлик тасдиқланса, у ҳолда қонунчиликка риоя қилмаган тадбиркорлик субъектлари билан профилактика ишлари олиб борилади ва қонун ҳужжатларига мувофиқ маъмурий чоралар кўрилади. Ишбилармонларнинг онлайн назорат-касса техникаларидан фойдаланиш билан боғлиқ жавобгарлик масаласи Президентимизнинг ПФ-6098-сонли фармони (10-банди)да белгилаб берилган.
Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати.