Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Бугун - Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллуд топган кун

Бугун 1 март -  Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллуд топган кун, баҳорнинг илк санаси.  Сана муносабати билан хотин-қизлар қўмиталари ташаббускорлиги остида таълим муассасалари, маҳаллаларда турли анжуманлар, бадиий чиқишлар бошланди.

Саҳнада -  Зулфияхоним издошлари

Зулфияхоним таваллуд топган кун муносабати билан Каттақўрғон шаҳар 16-умумтаълим мактаби хотин-қизлар бошланғич ташкилотлари раҳбарлари учун семинар ўтказилди.

Унда мактаб ўқитувчилари томонидан тайёрланган очиқ дарслар, мактабдан ташқари тўгараклар фаолияти  кузатилди. "Мен Зулфияхоним издошиман" мавзусида ўқувчилар томонидан  тайёрланган  адабий бадиий чиқиш намойиш этилди. Тадбир якунида шаҳар ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Ф. Раҳимова томонидан шаҳардаги иқтидорли қизларга фахрий ёрлиқлар топширилди.

Худди шундай тадбирлар вилоятдаги барча таълим муассасаларида ўтказилмоқда.

Лидер қизлар дугоналарига ўрнак

Жомбой туман хотин-қизлар қўмитаси томонидан  8-Март  халқаро хотин-қизлар байрами  муносабати билан тумандаги  умумтаьлим мактабларида тарбияси оғирлиги учун  назоратга олинган 10 нафар  қизлар ва тенгдош-тенгдошга йўналишида  уларга бириктирилган  “Қизларжон клуби”нинг 20 нафар лидер қизлари учун “Ўзбекистан  бўйлаб саёҳат қил” дастури асосида Самарқанд шаҳрига саёҳати ташкил этилди.  Қизларга туман хотин-кизлар қўмитаси томонидан  бадиий китоблар совға килинди.