Икки кун давомида Самарқанд шаҳрининг катта қисмида ичимлик сув бериш тўхтатилади
Самарқанд шаҳар Темир йўл ва Гагарин кўчасини сув билан таъминлайдиган "Даҳбед" сув иншоотида лойиҳа доирасида янги ўрнатилган насос жиҳозларини улаш ишлари амалга оширилади.
Шу муносабати билан эртага, 7 апрель соат 1:00 дан 9 апрель соат 8:00 гача Шодиёна, Баҳодир Ялангтўш, Обод Маскан, Қорасув, Ўзбеккенти, Янги Обод, Бухорий, Чоралар, Хўжа Ғунжойиш, Ҳумо, Мотрид, Гулобод, Маърифат, Азизон, Матонат, Меҳнат, Темирйўлчилар, Барака, Майсазор, Ипак Йўли, Янги Навоий, Нурли йўл, Сайқал, Олтин аср, Ҳаётобод, Боғистон, Турон, Тинчлик, Садаф, Гулбаҳор, Боғи Чинор, Боғишамол, Боғишифо, Мингтут, Сайид, Фароғат, Меҳриобод, Найман, Ализода, Рудакий, Бахтли ҳаёт, Мақсуд Шайхзода, Севаси ота, Тутзор, Лоҳутий, Али Қушчи, Гуллар боғи, Ал Фаробий, Зиёкорлар, Мевазор, Боғбонлар, Каттаариқ, Адолат, Юлдуз, Зиёлилар, Ҳазора, Ҳунармандлар, Беруний, Боғи сарой, Орзу, Боғдод, Раҳматобод, Суғдиёна, Илмобод ҳамда ушбу маҳалла ва кўчаларга туташ ҳудудларда ичимлик суви тўхтатилади.
“Самарқанд сув таъминоти” акциядорлик жамияти Самарқанд шаҳар филиали маъмурияти аҳоли, ташкилот ва муассасалардан ичимлик сувини захира қилишни сўраб қолади.
Сув таъминоти узилган ҳудудларда махсус техникалар орқали ичимлик суви етказиб берилади.
Мурожаат учун телефон: (55) 707-18-21