Пуллардаги ҳид нимадан келиб чиқади?
Нега улардан металл ҳиди келади, банкнотлар ўзида қандай сирларни яширади?
Кўпчилик пуллар, шубҳасиз, ўзига хос, ҳеч нарсага ўхшамайдиган ҳидга эга эканлигини билади. Бу шунчаки қоғоз эмас, балки бутун бир ғалати танишлик ҳиссини уйғотадиган ҳиддир.
Ҳодисани узоқ вақтдан бери ўрганиб келаётган кимёгарлар пуллардаги ҳид тасодиф эмас ва у кўплаб таркибий қисмлардан ташкил топган, дея таъкидлашади.
Терининг мис ва никель билан реакцияси туфайли қўлда тутилган тангалар ўзига хос ҳидларни яратадиган бирикмаларни ишлаб чиқаради.
Купюралар эса қоғоз тури, сиёҳ ва хавфсизлик хусусиятлари билан боғлиқ бутунлай бошқача ҳидга эга. Мутахассисларнинг таъкидлашича, замонавий банкнотлар ёғоч хамири - целлюлозадан тайёрланмайди. Пуллар уларни янада мустаҳкам қиладиган пахта асосида қилинган.
Чоп этиш учун ишлатиладиган сиёҳлар махсус пигментларни ўз ичига олади. Уларнинг ранги ўчмайди ва банкнотларни қалбакилаштиришдан ҳимоя қилади. Қоғоз пулларнинг айрим элементлари фақат ишқаланганда сезиладиган ҳид ҳосил қилади. Бу сиртга “ўрнатилган” микрозарралар билан боғлиқ.
Суд-тиббиёт экспертларининг таъкидлашича, ҳидлар қалбакилаштирилган пулларни аниқлашга ёрдам беради. Сохта пулларнинг кўпинча ўткирроқ ёки кимёвий ҳиди бўлади.
Қизиғи, ҳар бир мамлакат ўзига хос сиёҳ ва қоғоздан фойдаланади. Шунинг учун ҳар бир мамлакатлардаги банкнотлар ўз ҳидига эга.
Ҳиддан ташқари, купюраларда сув белгилари, иплар, микроматн ва махсус толалар каби кўплаб ҳимоя функциялари мавжуд. Улардаги баъзи хусусиятлар фақат ультрабинафша нурлари остида кўринади. Бу нурлар банклар ва дўконларга тезда ҳақиқийликни текширишга ёрдам беради.
Пахта асоси банкнотларни эскиришдан асрайди. Пуллар юзлаб букланишларга бардош бера олади ва узоқ вақт давомида ишлатишга яроқли бўлиб қолади.
Кимё мутахассисларининг таъкидлашича, пуллардаги ҳид бактерияларга боғлиқ эмас. У ишлаб чиқариш жараёнида шаклланади. Бироқ, қоғоз пулларнинг ўзи микробларни тўплайди. Шунинг учун мутахассислар нақд пул билан муомала қилгандан кейин қўлларни ювишни тавсия қиладилар.
Тангалар ҳам стериллиги билан ажралиб турмайди. Уларнинг юзасида металл ва кир излари қолган бўлиши мумкин.
Шунга қарамай, одамлар пулнинг ҳидини ёқимли нарса сифатида қабул қилишда давом этишади. Бу болалик даврида шаклланган тасаввурлар билан боғлиқ бўлса ажабмас. Шунинг учун банкнотлар ва тангаларнинг хушбўйлиги шунчалик таниқли бўлиб қолмоқда. Бундай ҳид маданият ва кундалик ҳаётнинг бир қисмига айланиб қолишга улгурган.
Б.Муҳаммадиева тайёрлади.