Тасодиф сабабли очилган жиноятлар

Жиноятчилар ўзини қанчалик зукко ва айёр деб билмасин, амалиёт баъзида тасодифий тафсилот ёки тасодифий иқрор улар содир этган жиноятларни очиб бериши мумкинлигини кўрсатди. Ушбу мақолада деярли тасодифан очилган жиноятлар ҳақида сўз юритилади.

Америкалик рэпер Nuke Bizzle (ҳақиқий исми Фонтрелл Антонио Бейнс) ўзининг дабдабали турмуш тарзи ҳақида мусиқий видеоклипда фирибгарлик йўли орқали топган пуллари билан мақтангани учун полиция томонидан ҳибсга олинди.

Durst Organization” кўчмас мулк меросхўри, миллиардер Роберт Дёрст ўзи ҳақида ҳужжатли фильм суратга олиш чоғида тасодифан қилган жиноятига иқрор бўлди.

Дастлаб ҳужжатли фильм суратга олиш жараёнида Дёрст севгилиси Сюзан Берманнинг ўлдирилишида алоқадор эканлигини рад этди. Бироқ, у микрофон ёқилиб қўйилганлигига эътибор бермади. Тасвирга тушириш жараёнлари тугагандан сўнг у ташқарига чиқди ва йўл-йўлакай димоғи остида Жин урсин, нима қилдим, албатта уни ўлдирдим-да!”, деб ғўлдиради. Шундан сўнг полиция миллиардерни ҳибсга олди.

Қароқчи Жумавой”

Америка Қўшма Штатларидаги энг машҳур ўғрилардан бири Карл Гугасьян жанг санъати бўйича тренерлик қилар, шунингдек, унинг таҳлилий фанлар бўйича магистрлик даражаси борэди. У банкларни ўғирлаш учун ўз тизимини ишлаб чиқди: ҳар жума куни ўзи танлаб қўйган банк ёпилишидан олдин у ерга мотоциклда келади, пулларни олиб чиқиб, мотоциклни олдиндан банк яқинига келтириб қўйган юк машинасига юклайди ва хотиржамлик билан машинани ҳайдаб кетади. Маҳаллий аҳоли ўрмонда унинг тўппончаси, қўлқоп, ниқоб ва бошқа нарсаларини топиб олмагунча полиция уни узоқ излади.

Сохта рассом

Рассом Вольфганг Белтрачи миллионлаб евролик юзлаб расмларни қалбакилаштирганини тан олишига тўғри келди. Бир куни у асл рассомлар даврида ишлатилмаган бўёқдан фойдаланганда тасодифан қўлга тушди.

Қотил шифокор

Ҳаролд Шипман 250 га яқин одамни ўлдирган бўлиши мумкин. Қурбонлари асосан кекса аёллар бўлган "Ўлим доктори" ўз беморларига уларда бўлмаган ташхисларни қўяр, кейин эса ўлдирадиган дозадаги эритмаларни укол орқали жўнатарди. Кремация бланкаларининг кўплигидан хавотирда тушган бир шифохона ходими ундан шубҳаланиб, полицияга мурожаат қилишга қарор қилди.

Италиялик жиноий гуруҳ 100 миллион долларлик қимматбаҳо тошларни ўғирлади. Улар ниқоб ва асбобларни йўқ қилишди, тўда аъзоларидан бири эса ашёларни ёқиб юборишга эринди.

Полиция ходимлари чиқиндилар орасидан Антверпен олмос маркази конвертлари ва яқин атрофдаги дўкондан сотиб олинган сендвич чекини топиб олишди. Улар ўғрилик ташкилотчисини қўлга олишди, у ўз шерикларини сотмади, кейинчалик уларнинг баъзилари барибир ушланди. Ўғирланган олмосларнинг бир қисми изсиз йўқолиб қолган.

Оклахома-Ситидаги теракт жиноятчиси унутилган чек орқали аниқланди

1995 йилнинг 19 апрелида Оклахома-Сити шаҳридаги Альфред Мюррей федерал биносига ҳужум уюштирган Тимоти Маквей хитой таомхонасида буюртма бериб, тахаллус ўрнига ҳақиқий исмини ишлатган ва чекни меҳмонхонахонасида қолдириб кетган. Бундай номутаносибликни пайқаб қолган меҳмонхона ходимлари дарҳол полицияга хабар беришди.

Унабомбер” лақабли Теодор Качински 1978-1995 йиллар орасида портловчи моддалар солинган ўн олтита пакет жўнатган.

Юқори технологияли Америка жамиятига қарши инқилобни қўзғатмоқчи бўлган анархист эканлиги тўғрисида даъво қилган Унабомбер уюштирган терактларда уч киши ҳалок бўлди ва яна 23 киши яраланди. 1996 йилнинг 3 апрелида у яшириниб юрган жойида ҳибсга олинди. Аниқроғи, у ҳақда полицияга Теодорнинг қўл ёзуви қотилникига жуда ўхшаш деб гумон қилган туғишган укаси Довуд ва унинг рафиқаси хабар берди. Охир-оқибат, барча шубҳалар ўзини оқлади.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.