Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Бугун Вашингтонда Жо Байденнинг инаугурацияси ўтказилади

Бугун, 20 январь кунининг иккинчи ярмида Байденнинг инаугурацияси (Тошкент вақти билан 22:00) ўтказилиши режалаштирилган.
АҚШнинг амалдаги президенти Доналд Трамп ва унинг рафиқаси Мелания эса шу куни Палм-Бичга (Флорида) учиб кетади.

Трампнинг бу режаси Оқ уй матбуот хизмати томонидан маълум қилинди. Американинг айни вақтдаги раҳбари Оқ уйдан эрта тонгда - маҳаллий вақт билан соат 08:00да (Тошкент вақти билан 18:00) чиқиб кетади ва Жо Байденнинг инаугурация маросимини ўтказиб юборади.

Байден Трампнинг тадбирда қатнашмаслик ҳақидаги қарорини маъқуллади.
Аввалроқ, анъанага кўра, Байден инаугурациядан бир кун олдин Оқ уйнинг меҳмонлар қароргоҳи - Блэр-хаусга келиши маълум бўлган, сиёсатчи ўтган ҳафта ушбу бинода қолиш таклифини қабул қилган эди.
Вашингтонда инаугурация муносабати билан хавфсизлик чоралари кучайтирилган. Оқ уй ва Конгрессга туташ шаҳар марказининг катта қисми транспорт ҳаракати учун ёпиқ. Капитолий тепалиги ўраб олинган, кириш чекланган.