Байден 2024 йилги АҚШ президентлик сайловларида ўз номзодини қўйишини эълон қилди
- 25.04.2023 17:51
- 101
- Хориж
Жо Байден 2024 йилда бўлиб ўтадиган АҚШ президентлик сайловларида янги муддатга ўз номзодини қўйишини расман эълон қилди.
"Ҳар бир авлоднинг демократия учун туриб бериш керак бўлган лаҳзалари бор. Шунинг учун мен президентликка номзодимни қўйяпман", деган сешанба куни амалдаги раҳбар ватандошларига ўзининг Twitter саҳифасида.
Шунингдек, АҚШнинг амалдаги вице-президенти Камала Харрис 2024 йилги сайловларда Жо Байден билан бирга қатнашишга тайёрлигини маълум қилган. Бу ҳақда ҳам сиёсатчи сешанба куни Twitterдаги саҳифасида маълум қилган.
"Америкаликлар сифатида биз эркинликка ва демократия учун қанчалик курашишга тайёр бўлсак, у шунча кучли бўлишига ишонамиз. Шунинг учун ҳам Жо Байден ва мен қайта сайланиш учун курашамиз", деган Харрис америкаликларга мурожаатида.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа