Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Дарс вақтида тўсаддан вафот этган ўқувчи қизнинг ўлими сабаблари ўрганилмоқда

Аввалроқ Жиззах вилояти, Шароф Рашидов туманидаги 11-умумтаълим мактабида ўқув йилининг илк кунида 9-синф ўқувчиси (қиз бола) дарс вақтида тўсатдан вафот этганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Шароф Рашидов тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Марҳуманинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайнланган.

Дастлабки маълумотга кўра, марҳуманинг ўлимига ўткир нафас юрак-қон томир етишмовчилиги тез ва қисқа вақт ичида юзага келганлиги сабаб бўлган.

Текшириш ҳаракатлари давом этмоқда.