Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Эркин Қайтаров Пайариқда мақом ансамбли ташкил этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Эркин Қайтаров ўзи туғилиб ўсган Пайариқ туманида ижодкор санъаткорларни йиғиб, мақом ансамбли тузди.

Пайариқ шаҳридаги маданият ва аҳоли дам олиш марказида созандаларнинг тажрибаси, билимини янада ошириш мақсадида чуқурлаштирилган машғулотлар олиб бормоқда.

-Мақом санъати халқимизнинг миллий меросидир, - дейди  Эркин Қайтаров, - Самарқандда ўз мактабига эга устоз санъаткорларнинг ишини давом эттириш мақсадида истеъдодли ёшларга, ижодкорларга мақом айтиш қоидаларидан сабоқ бераяпман. Маҳорат дарслари давомида нутқнинг равон бўлиши, ижро усули борасида ҳам тажрибаларимни ўртоқлашаяпман.

Ширинбой МАМАДАЛИЕВ.