Android qurilmalar uchun Zarnews.uz mobil ilovasi. Yuklab olish x

Футбол - Осиё Кубоги: Ўзбекистон терма жамоаси Туркманистон терма жамоасига қарши

Бугун - 13 январь куни Осиё Кубоги баҳсининг «F» гуруҳи вакиллари – Ўзбекистон ва Туркманистон терма жамоалари  Дубай шаҳрида ўзаро куч синашади. Учрашув Тошкент вақти билан соат  21:00 да бошланиши белгиланган.

Майдонда Ўзбекистон оқ, Туркманистон яшил либосда тўп суради.

Учрашувни мезбон БАА мамлакатидан ФИФА рефериси Аммор Ал–Женейби бошқариб боради. Ўзбекистон бу турда ҳам ғалаба қозонган тақдирда, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон термаси биринчи турда Уммон устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, Туркманистон Япониядан 2:3 ҳисоби билан мағлубиятга учраган эди.