Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ҳокимлар, бошқарув органлари раҳбарлари онлайн-брифинг ўтказади

Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан коронавирус пандемиясининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш борасида қабул қилинган фармон ва қарорлари ижроси бўйича вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, вилоятдаги бошқарув органлари раҳбарларининг онлайн-брифинглар ўтказиш бўйича 2020 йил июнь-август ойларига мўлжалланган медиа-режасини тасдиқлади.

Унга кўра, 4 июнь куни

соат 15.00 да вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ва вилоят давлат санитария-эпидемиология назорати бошқармаси;

соат 16.00 да вилоят давлат солиқ бошқармаси раҳбарлари иштирокида онлайн-брифинг ўтказиш белгиланган.

5 июнь куни

соат 10.00 да Самарқанд тумани

соат 11.00 да Тойлоқ тумани ҳокимлари иштирокида шундай брифинг ўтказилади.

Онлайн-брифинглар ҳар бир ҳокимлик ва бошқарув органлари биносида ўтказилади ва уларнинг ижтимоий тармоқларидаги саҳифалари орқали кенг оммага ҳавола этилади.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 26 май куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари туман, шаҳар, вилоят ҳокимлари, вазирлар ҳар ойда бир марта Президент қарорлари ижроси бўйича брифинг ўтказиб, оммавий ахборот воситалари, парламент вакиллари ва кенг жамоатчилик олдида ҳисобот бериб боришини айтган эди.