Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Иштихонда ака синглисига “SMS” юборган йигитни уриб ўлдириб қўйди

2020 йилнинг 4 август куни соат 14:00 да Cамарқанд вилояти Иштихон тумани “Халқобод” МФЙ да 34 ёшли Ш.Й. ҳамқишлоғи 27 ёшли Н.Б.га телефон қилиб чақириб, синглиси 18 ёшли М.Д.га нима мақсадда SMS хабар жўнатиб тинчлигини бузаётганлигини сўраб, яшаш уйи орқа томонида ўзаро жанжаллашиб қолишиб, жанжал давомида мушти билан Н.Б.ни бош соҳасига уриб тан жароҳати етказган.                                                                 

Натижада Н.Б. тан жароҳати билан туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Иштихон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси  3-қисми “д” банди (жабрланувчининг ўлимига олиб келган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.