Иштихонда ноқонуний қурилмалар буздирилди

Мажбурий ижро бюроси Иштихон тумани бўлими иш юритувида бўлган ижро иши доирасида суд ҳужжатининг ижроси таъминланди.

Фуқаролик ишлари бўйича Иштихон туманлараро судининг 2025 йил 14 августдаги ҳал қилув қарорига мувофиқ, қарздор М.А.нинг ноқонуний эгалигида бўлган Иштихон тумани Э.Қорабоев массиви ҳудудида жойлашган, туман давлат ўрмон хўжалиги ҳисобидаги 7950-рақамли контурдаги ўтлоқ ва яйлов ер майдонида қурилган ноқонуний иншоотларни қарздор ҳисобидан мажбурий тартибда буздириш белгиланган эди.

Мазкур ижро иши бўйича тегишли огоҳлантиришлар берилган ҳамда ихтиёрий ижро муддатида талаблар бажарилмагани сабабли мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилди.

2026 йил 16 февраль куни ижро ҳаракатлари якунига етказилиб, суд ҳужжати тўлиқ ижро этилди. Натижада ноқонуний қурилмалар буздирилиб, ер майдони қонуний эгаси ихтиёрига қайтарилди.

Бюро органлари томонидан суд ҳужжатларининг ўз вақтида ва тўлиқ ижросини таъминлаш бўйича ишлар изчил давом эттирилмоқда.