Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Иситиш тизими ва иссиқ сув нархи ҳам оширилади

2019 йилнинг 15 августидан иситиш тизими ва иссиқ сув таъминоти учун ҳам тарифлар ошади, деб хабар бермоқда “Тошиссиққуввати”.

Маълум бўлишича, аҳоли учун марказий иситиш тизимига бир ойлик тариф турар-жой квадрат метри учун 1 772 сўмгача оширилади (ҳозирда — 1 610,99 сўм).

Иссиқ сув таъминоти учун янги тариф ҳисоблагичсиз киши бошига 20 470 сўмни ташкил этади (ҳозирда — 18 609,24 сўм), ҳисоб ускунаси бўлганда иссиқ сув таъминоти кубометрига 5 242 сўмга (ҳозир - 4 765,20 сўм) тенг бўлади.

Умумий ювиниш хонаси бўлган ётоқхоналарда яшовчилар учун иссиқ сув нархи киши бошига бир ойда 15 228 сўмни (ҳозирда — 13 843,47 сўм) ташкил этади.

15 августдан бошлаб етказиб берилаётган иссиқ энергиясининг улгуржи нархи ҚҚСни ҳисобга олмаганда, бир Гкал учун 106 500 сўм, ҚҚС билан қўшилган ҳолда 127 800 сўмни ташкил этади.