Коммунал тўловни қулай усулда тўланг!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июлда қабул қилинган №633-сонли қарорига кўра, 2019 йил 15 августдан бошлаб ёқилғи-энергетика ресурсларига янги нархлар ва тарифлар белгиланди. Шу сабабли айни пайтда коммунал хизматлар учун тўловларни қабул қилиш манзилларида тўловчилар сони кўпайган.
Мазкур ҳолатда навбатлар узайиб кетмаслиги, истеъмолчилар учун ноқулайликлар келиб чиқмаслиги учун коммунал тўловларни нақд пул ва шахсий пластик карточкалар орқали қуйидагича амалга оширишингиз мумкин:
1. Коммунал тўловларни нақд пул кўринишида амалга оширмоқчи бўлсангиз вилоятимизда фаолият олиб бораётган тижорат банк филиаллари биноларидаги 76 та ва бинодан ташқарида ташкил этилган 45 та касса тармоқлари ҳамда вилоятимиз бўйлаб ўрнатилган 337 дона инфокиосклар орқали амалга оширишингиз мумкин.
Шунингдек, ҳудудларга бириктирилган Мажбурий ижро бюроси ходимлари орқали жойида тўловларни амалга оширишингиз мумкин. Бунинг учун бюро ходимлари 435 та мобил терминал (тўловларни карта орқали қабул қилиш учун), 572 та мобил термопринтер (тўловларни нақд пулда қабул қилиш учун) билан таъминланган.
2. Коммунал тўловларни пластик карточкалар орқали “CLICK”, “PAYME”, “M-BANK” ва бошқа мобил иловалар ёрдамида уйингиз ёки ишхонангиздан чиқмаган ҳолда амалга оширишингиз мумкин.
“CLICK” тизими орқали тўловни амалга ошириш учун телефонингиз русуми “Смарт” бўлиши ҳам шарт эмас.
Марказий банк Самарқанд вилояти бош бошқармаси.