Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

«Lada» автомобили Европани тарк этади

Россиянинг «АвтоВАЗ» компанияси Европа бозорини тарк этиш ҳақида қарор қабул қилди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

 «Европа мамлакатларида автомобиллар учун қўйилаётган экологик талаблар оғирлашиб кетди. Шу сабабли биз ҳозирча Европа мамлакатларига автомобиллар экспортини тўхтатамиз. Бу вақтинчалик ҳолат. Биз ўз автомобилларимизни янада мукаммал қилиш йўлида изланишдан тўхтамаймиз ва Европа бозорига қайтамиз», — дейилади «АвтоВАЗ» матбуот хизмати тарқатган хабарда.

«АвтоВАЗ» Европа бозорини йўқотгани туфайли энди эътиборини кўпроқ МДҲ, Лотин Америкаси ва Яқин Шарқ мамлакатларига қаратишини маълум қилди.

2018 йил якунларига кўра, хорижда «Lada» автомобилларининг савдоси 57 фоизга ошган, экспорт ҳажми 38 мингта автомобилни ташкил этди. Бунда автомобиллар дунёнинг 34 мамлакатига экспорт қилинган. Ўтган йилдан бошлаб «Lada» экспорт қилинган давлатлар сафига Туркия, Тунис, Чили ва Куба давлатлари қўшилишди. Компания 2019 йилда янада янги бозорларга кириб боришни режалаштираяпти.