Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Мамлакатимизда энг фаол ҳокимият сайтларидан бири Самарқанд вилояти ҳокимлиги сайти деб топилди

Олдинги хабаримизда 15-20 апрель кунлари Тошкент шаҳрида "Ўзбекистон мустақил босма ва электрон оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди" томонидан "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йўли" Давлат дастури доирасида амалга оширилаётган ислоҳотларни ОАВ орқали жамоатчиликка самарали етказиш масалалари" мавзусида республика анжумани ва семинарлар ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Ушбу семинарда ҳудудлардаги турли ҳокимиятлар сайтларининг мониторинг натижалари эълон қилинди. Унга кўра Самарқанд вилояти ҳокимининг turdimov.uz , вилоят ҳокимиятининг samarkand.uz сайтлари энг яхши фаолият олиб бораётган сайтлар деб эътироф этилди. 

Шунингдек, ушбу семинарда вилоят ҳокимиятларининг расмий сайтларига хабарларни қўйишда бир хилликдан қочиш, фақат ҳокимиятларга алоқадор бўлган хабарларни жойлаштириш билан чекланмай бошқа турли қизиқарли ва муҳим хабарларни қўйиб бориш кераклиги уқтирилди. Бу масалада ҳам Самарқанддаги сайтлар бошқа вилоятларлардаги сайтлар учун ўрнак бўла олади.

Нотиқ Беруний Алимов бугунги кунда ҳам ҳокимиятларга тегишли хўжакўрсинга фаолият юргизаётган ва ҳатто уч-тўрт кунда ҳам саҳифасини бир марта янгилаб қўймаётган сайтлар ҳанузгача борлигини айтиб ўтди.