Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Мусиқа мактабларида чолғу асбоблари борми?

Маданият марказларида-чи?

Тоғ бағрида чанқовуз чалаётган, найни сайратаётган, дўмбирасини қўлига олиб, дардини оҳангга солаётган кишилар атрофида бежиз одамлар йиғилмайди. Улар куйга сармаст бўлиб, бир дам ғам-ташвишни унутади, руҳий ором олади. Мусиқа шундай  санъатки, инсоннинг ички кечинмаларини оҳангларда ифодалайди. Бугун ҳам мусиқага ихлосманд кишилар, чолғу асбобларини ўрганишни истовчи ёшлар кўп. Хўш, уларга етарли шароит ва имконият яратилганми?

Иштихон туман маданият бўлимининг маълумотига кўра, туманда битта болалар мусиқа ва санъат мактаби, 7 та маданият маркази, истироҳат боғи, музей ҳамда 62 та номоддий мерос объекти бор.

Тумандаги 21-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида эътиборимизни неварасини кутиб турган онахон тортди.

- Янгиравот маҳалласида истиқомат қиламиз, - дейди Башорат Холиқова. - Икки нафар неварам афғон рубоби чалишни ўрганяпти. Улардаги истеъдодни Эркин Воҳидовнинг «Нидо» қасидасини 10 ёшли неварам чиройли оҳангда айтганида пайқадим. Ўйлаб ўтирмай мусиқа мактабига олиб келдим. Қишлоғимиз бироз олис бўлганлиги учун уларни ўзим олиб келаман. Бу, албатта, ортиқча сарф-харажат ва вақт дегани. Лекин улар бунга қизиқади.

Болалар мусиқа ва санъат мактаби 150 ўринга мўлжалланган бўлиб, бугунги кунда 346 нафар ўқувчи 11 йўналишда таҳсил олмоқда. Мактабга асосан Зарб