Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўқитувчига тарсаки тушириб, ҳақорат қилган аёлга нисбатан судга даъво аризаси киритилади

Кеча ижтимоий тармоқларда мактаблардан бирида ўқитувчи ўқувчининг бувиси томонидан куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилиниб, юзига тарсаки туширганлик ҳолати акс этган видео тарқалди.

Халқ таълими вазирининг назорат–ҳуқуқий хизмати томонидан бу ҳолат 15 февраль куни Китоб туманидаги 85–умумий ўрта таълим мактабида юз берганлиги аниқланди.

Маълум бўлишича, мактабда фан амалиёти ўтаб, 5-синфда дарс машғулотлари олиб бораётган Қарши давлат университетининг тарих факультети 4–курс талабаси Бобоназар Хуррамов ўқувчининг тартибсизликка йўл қўйгани, уй вазифасини бажармаганлиги боис танбеҳ берган.

Халқ таълими вазирлиги ўқитувчининг шаъни ва қадр-қимматига путур етказганлиги учун ўқувчининг бувисига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 197(5)-моддасига асосан маъмурий иш қўзғатиш тўғрисида ариза киритилаётганини маълум қилган.