Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

ОТМларда дарсларни қайта тиклаш бўйича қарор қабул қилинган

➖ Нега юртимизда олий таълим муассаларида анъанавий ўқишга қайтиляпти? Олий таълим муассасалари бинолари ва автобусларда карантин қоидаларига амал қилинадими?

Ушбу саволга CCВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Наргиза Нуруллаева жавоб берди.

➖ Ҳозирги кунда олий таълим муассасаларида ўқув дарсларини қайта тиклаш бўйича қарор қабул қилинган. Ҳар бир муассаса пандемия шароитида ўқув хоналарда ва ётоқхоналарда санитария-эпидемиологик ҳолатни ўрганиб, камчиликларни аниқлаб ва бартараф этилгандан сўнг дарсларга иштирок этиш рухсати берилади.

Барча олий таълим муассаларида чора-тадбирлар коронавирус тарқалишининг олдини олишга қаратилган. Аммо бу вазиятда институтлардаги профессор-ўқитувчилар ва талабаларга ҳам кўп нарса боғлиқ бўлади. Ўзида касалликнинг илк белгиларини сезган ҳолда ўз-ўзини яккалаш ва шифокорга мурожаат қилиши зарур. Жамоат транспортларида эса йўловчи ташишда кўрсатилган эпидемиологик қоидаларга амал қилиниши шарт ва тегишли назорат органлардан текшириб борилади.