“Овози Самарқанд” газетаси ижодий жамоаси эътироф этилди

Самарқанд давлат университетида Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши ва вилоят ҳокимлигининг нашри – “Овози Самарқанд” газетаси чоп этила бошлаганининг 30 йиллиги  муносабати билан ижодий кеча ўтказилмоқда.

Анжуманда вилоят фаоллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, зиёлилар, газетанинг доимий ҳамкорлари, жамоатчилик вакиллари иштирок этмоқда.

Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов анжуман иштирокчиларини ушбу айём билан қутлар экан, одамларга янгилик, маънавият, меҳр улашаётган газета фаолиятига омад тилади ва ҳокимлик босма нашрларни доима қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

Ўзбекистон Қаҳрамони Ҳ.Нормуродов, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси ўринбосари Х.Салимов, Республика “Овози тожик” газетаси бош муҳаррири Ш.Вакилов газета хусусидаги фикрларини билдирди.

Гулруҳ МЎМИНОВА.