Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўзбекистонда ёш бошқарув кадрларнинг 35 талик рўйхати тузилди

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ижтимоий ва иқтисодий ташаббуслар институти экспертлари билан ҳамкорликда бугунги кунда ислоҳотлар марказида бўлиб, Ўзбекистонда масъулиятли вазифаларни бажараётган ёш бошқарув кадрларнинг “Топ-35”талик рўйхатини тузди. Унда 40 ёшгача бўлган, бошқарув лавозимида фаолият юритаётган кадрлар ўрин олган. Рўйхатни шакллантиришда уларнинг ташаббускорлиги, янги ғоя ва таклифларни илгари суриши, ўзгаришларга очиқлиги инобатга олинган.

Барча соҳаларда прогрессив фикрлайдиган ва салоҳиятли кадрларга катта эътибор қаратилиб, улар стратегик муҳим соҳаларга жалб этилмоқда.

Сўнгги 3 йил мобайнида вазирлик ва идоралардаги муҳим лавозимларга ёш истиқболли бошқарув кадрлар тайинланди. Уларнинг аксарияти хорижда таҳсил олган, амалий тажрибага эга ва ўзини ижобий томондан кўрсата олганлардир.