Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Россияда Путиннинг рейтинги тобора пастлаб бормоқда

Бутунроссия жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг маълум қилишича, Россия президенти Владимир Путиннинг шахсий ишонч рейтинги энг паст кўрсаткич – 31.7% гача тушиб кетган.

Путиннинг шахсий ишонч рейтинги жорий йилнинг январь ойида аввалги кўрсаткичларга кўра анча пастлаган ва ўшанда унинг рейтинги 32.2% гача тушиб кетган эди. Энди эса ундан ҳам паст натижа кўрсатган.

Жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази бу сафарги сўровларни 13–19 май оралиғида телефон қўнғироқлари орқали амалга оширган. Унда кўплаб Россия фуқаролари қатнашган.

Эслатиб ўтамиз, Умумроссия жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази ўз рейтингини илк маротаба 2016 йилда эълон қилган. Ўшандан бери ҳар чоракда ўз сўровнома натижаларини эълон қилиб келади. Ушбу марказ нафақат Россия президенти, балки бошқа бир қатор юқори лавозимли шахслар: вазирлар ва бошқа сиёсатчилар ҳақида ҳам сўровнома ўтказади ва сўровнома натижаларига қараб рейтинг тузади. Россия президентининг рейтинги 2016 йилда илк марта эълон қилингандан буёғига фақат пастлаб келмоқда.