Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Россиядаги парранда заводида ишлаётган ўзбекистонликлар иш ташлаш эълон қилди

Мамлакатимизнинг Россиядаги элчихонаси консуллик бўлими 2019 йил 11 декабрь куни Ярослав области Рибинск районида жойлашган “Ярославский бройлер” акциядорлик жамиятида ишлайдиган 75 нафар Ўзбекистон фуқаролари иш берувчи билан ўрталарида келиб чиққан можаро сабаб мазкур корхонадан чиқиб кетгани тўғрисида ОАВда тарқалган хабарни тасдиқлади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.

Элчихонанинг консуллик бўлими вазиятни назоратга олди. Икки томондан олинган маълумотга кўра низо бартараф этилган ҳамда барча ишчилар ўз вазифаларига қайтган.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти эслатиб ўтадики, Россиянинг Марказий федерал округи (Белгород области, Брянск области, Владимир области, Воронеж области, Иваново области, Калуга области, Кастрома области, Курск области, Липетск области, Москва шаҳри, Москва области, Орлов области, Рязан области, Смоленск области, Тамбов области, Твер области, Тула области, Ярослав области) ва Арманистон ҳудудидаги фуқароларимиз зарур вазиятларда Москва шаҳридаги Элчихонага қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкин: : +7 499 230-00-76, +7 499 238-36-20.