Ўзбекистон ТИВ раҳбари Самарқандда Эрон ташқи ишлар вазири билан музокаралар ўтказди

Кеча Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов Афғонистонга қўшни давлатлар ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг тўртинчи учрашувида иштирок этиш учун Самарқандга ташриф буюрган эронлик ҳамкасби Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён билан музокаралар ўтказган.

- Бу сафар Самарқандда Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён Жаноби Олийлари билан самарали суҳбат ўтказдик, - деб ёзган Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг twitterдаги саҳифасида. – Ўзбекистон-Эрон ҳамкорлиги кун тартибидан икки томонлама, минтақавий ва глобал масалалар бўйича мулоқот жой олган. Юқори даражадаги мунтазам алмашинувлар янги истиқболли ташаббуслар ва лойиҳаларни амалга оширишга хизмат қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 13 апрель куни бўлиб ўтган Афғонистонга қўшни давлатлар тўртинчи вазирларнинг учрашувида халқаро терроризм, гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш ва уларнинг контрабандасига қарши курашда чора-тадбирларни кучайтириш муҳимлиги таъкидланди.