Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд туманида қоидабузар эвакуатор аниқланди

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳридаги Ибн Сино кўчасида  йўл ҳаракати қоидаларини қўпол тарзда бузган эвакуатор акс этган фото тарқалди.

Қоидабузар эвакуатор ҳайдовчиси аниқланиб, унга нисбатан ўрнатилган тартибда чора кўрилди.

"Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари “Йўл ҳаракати қоидалари”ни бузиб, бошқа ҳаракат иштирокчиларига халақит бермаслигингизни сўраймиз. Сизнинг қоидабузарлигингиз бошқа инсонлар умрининг бевақт сўнишига сабаб бўлиши мумкинлигини унутманг", дейилган Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабарида.