Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд вилоятида ишсиз хотин-қизлар ўрганилди

Ўрганишлар натижасида ҳозирги кунда вилоятимизда 11 800 дан ортиқ хотин-қиз иш билан таъминланмаганлиги аниқланди ва бандликка кўмаклашиш марказлари ҳамда хотин-қизлар қўмиталари ташаббуси билан 6 300 дан ортиқ хотин-қиз халқ хўжалигининг турли соҳаларига ишга жойлаштирилган. 

Муносиб иш тополмаган 100 га яқин хотин-қиз касб ўрганишга йўналтирилган, 2 230 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилган ва 329 нафарига ишсизлик нафақаси расмийлаштирилган.

Бундан ташқари, 2019-2020 йилларда вилоятнинг 14 та туманида ишга туширилиши режалаштирилган 28 та тикув-трикотаж цехларида 3,5 мингдан ортиқ хотин-қиз доимий иш ўрнига эга бўлади. Бу ерда ишлаш истагини билдирган хотин-қизлар малака тоифасига ажратилиб, улар ҳудудлардаги касб-ҳунар коллежлари базасида қисқа муддатли ўқув курсларида ўқитилади.

Масалан, Пайариқ тумани Фидокор маҳалласидаги йирик тикувчилик корхонаси ишга туширилиши билан 150 нафар хотин-қиз ўз иш ўрнига эга бўлади.