Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда икки ишчини тупроқ босиб қолди, бири вафот этган

Кеча, 30 ноябрь куни соат 17:30 атрофида Самарқанд шаҳрининг Рўдакий ва Бўстонсарой кўчалари чорраҳасида коммуникация қувури ўтказиш ишлари олиб борилаётган вақтда тупроқ массаси кўчиб тушиши оқибатида икки киши тупроқ остида қолди.

Бу ҳақда Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Самарқанд вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси берган маълумотга кўра, «Стапласт» масъулияти чекланган жамияти ишчиси, 1997 йилда туғилган М.Турсунқулов жиддий тан жароҳати олган ва тез тиббий ёрдам хизмати орқали Республик шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиалига жойлаштирилган. 1981 йилда туғилган У.Рустамов эса воқеа жойида вафот этган.