Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда танкчилар батальони ҳарбий хизматчилари томонидан хайрия тадбири ўтказилди

Марказий ҳарбий округга қарашли ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари томонидан мустақиллигимизнинг йигирма саккиз йиллиги олдидан шаҳар марказларида ҳамда маҳаллаларда байрам ва хайрия тадбирлари ўтказилмоқда. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати хабар берди.

Жумладан, танкчилар батальони командири ўринбосари капитан Зуҳриддин Тоиров бошчилигидаги тарғибот гуруҳи аъзолари Самарқанд шаҳри Узоқ Лагерь даҳасидаги «Ҳазора» маҳалласида истиқомат қилувчи 1-гуруҳ ногирони Умида Жўраевани холидан хабар олди. 

Ушбу хонадонда ҳарбий оркестр томонидан куй-қўшиқлар ижро этилиб, моддий ёрдам кўрсатилди. Афғон уруши қатнашчиси Обид Акрамовни ҳам ташрифдан кўнгли тоғдай кўтарилди.

Самарқанд гарнизони Маънавият ва маърифат маркази ҳарбий оркестри томонидан маҳаллада байрам концерти ташкил этилди.