Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Шунчаки синаб кўринг, сиз учун жуда фойдали

1. Бир ҳафта давомида қаддингизни ростлаб ўтиришга ва юришга ҳаракат қилинг. Шунда хотирангиз яхшиланганини ва миянгиз тез ишлаётганини ҳис қиласиз.

2. Хушламайдиган ёки аразлашган инсонингиз билан муносабатларингизни яхшилашга ҳаракат қилиб кўринг. Масалан, хаёлан унга чиройли нарсалар совға қилинг. Шунда унинг қанчалик хурсанд бўлишига гувоҳ бўласиз. Ва охир-оқибат фиркларингиз моддийлашиб, ҳаётда ҳам у билан яхши муносабатда бўласиз.

3. Ухлашдан 2 соат олдин телевизор ва компьютерни ўчиринг. Шунда сиз орзуларингизни кўра бошлайсиз ва ич-ичингизда ижодий истак, катта мақсадлар уйғотади.



4. 2 ҳафта давомида фақат иш юзасидангина телефонда гаплашинг. Шунда сиз бир кунда 24 соат борлигига амин бўласиз. Яъни вақтингизни тежайсиз.

5. 1-2 ҳафта давомида уйқуга кетиш олдидан таом тановул қилманг. Натижада тинч ором оласиз ва эрталаб яхши кайфият билан уйғона бошлайсиз.



6. 1-2 ҳафта давомида туз ва мурчсиз таом енг. Шунда сиз камроқ овқат еяётганингизни биласиз. Энг муҳими, анча вазн йўқотганингизни ҳис қиласиз.

7. 1 ҳафта давомида газли ичимликлар ва лимонад ичманг. Шунда сиз оддий сувнинг қанчалик ёқимли ва фойдали эканлигини биласиз. Ва саломатлигингиз учун анчайин фойдали иш қилган бўласиз.



8. 2 ҳафта давомида чой ва қаҳвадан воз кечиб кўринг. Натижада тўйиб ухлайсиз, бунинг устига, юз терингиз текислашиб, ажинлар чекинишига эришасиз. Ва камроқ асабийлашасиз.

9. Ҳар гал сигарет чекиш истаги уйғонганда уни олма, мандарин, апельсин, банан ёки 1 стакан сув билан алмаштиринг. 2 ҳафта давомида айнан шундай қилсангиз, ўзингизда куч, бардош ва қаътият ҳис қиласиз. Чекиш одатидан эса шу тарзда воз кечишинигз мумкин.