Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Солиқчи - тадбиркорга кўмакчи

2020 йил 8 июль куни Президентимиз раҳбарлигида кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишида солиқ идораларида “Солиқчи - тадбиркорга кўмакчи” тизимини жорий этиш белгиланган эди.

Шунга мувофиқ, солик хизмати идораларида тадбиркорларга кўмаклашишни амалиётга жорий қилиш мақсадида “Солиқчи - тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида тадбиркорларни қўллаб-қувватлашнинг янги механизми ишлаб чиқилди ва амалиётга жорий этилди.

Жумладан, Самарқанд шаҳар давлат солиқ инспекциясида ҳам ушбу механизм тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича қадамма–қадам амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар белгилаб олинди. Яъни, тадбиркорларга кўмаклашиш, уларга солиқ қонунчилигига доир масалалар юзасидан тушунча ва ахборотлар бериб бориш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш солиқ хизмати ходимларининг асосий вазифаси ҳисобланади.

Жорий йилнинг январь-февраль ойларида солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган 258 та корхонада ойлик, чораклик ҳисоботларни электрон тарзда юбориш, назорат-касса машинасининг ишлатилиши ва солиқ қонунчилигидаги ўзгаришлар ҳамда имтиёзлар ҳақида тушунча бериш мақсадида семинар ўтказилди.

Б.АҲМЕДОВ,

Самарқанд шаҳар давлат солиқ инспекцияси ходими.