Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

''Сояда ухлаётган қуёш'' кўргазмаси ўтказилмоқда

Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган рассом Павел Петрович Беньков таваллудининг 140 йиллиги муносабати билан ''Сояда ухлаётган қуёш'' номли кўргазма ташкил этилди.

Кўргазмада Бухоро ва Самарқанд давлат музей қўриқхоналари фондида сақланаётган 30 дан ортиқ рангтасвир асарлари намойиш этилмоқда. 

- Павел Беньков 1919 йилда очилган Самарқанд бадиий билим юртида ёш рассомларга таълим бериш билан бирга юртимизнинг кўҳна шаҳарлари - Бухоро, Самарқанд ва Хиванинг тарихий обидалари, одамлар турмуш тарзи, маданияти ва бошқа кўплаб манзараларни рангтасвир асарларида акс эттириб борган, - дейди Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейи бўлим мудири Сафура Рўзимуродова. - Бугунги кунда Самарқанддаги музейларда унинг 24 та ноёб асарлари сақланмоқда. ''Дутор ушлаган чол'', ''Хивалик ип йигирувчилар'', ''Хоразмдаги чиғир'', ''Сояда ухлаётган қуёш'' каби рангтасвир асарлари шулар жумласидандир.

Кўргазма 25 декабрга қадар давом этади.

Тўлқин СИДДИҚОВ.