Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Телеграм орқали таниш қизга беҳаё суратлар жўнатган йигитча жазоланди

Фарғонада Telegram ижтимоий тармоғида танишишни хоҳламаганлиги учун қиз болага беҳаё расмлар юборган «йигитча»нинг телефони мусодара қилинди, ўзи эса жаримага тортилди, деб ёзмоқда ЎзА.

Ҳуқуқбузар Жаҳонгир Муродов (исм-фамилияси ўзгартирилган) телеграм орқали қизлар билан танишишни истаб, Д.А.нинг телефонига SMS-хабарлар жўнатади. У билан танишиб, узоқ муддат гаплашиб юриш истагидалигини айтади, аммо қиз буни рад этади. Шундан сўнг йигит ҳар хил баҳаё расмларни юборишга тушади. Қиз ушбу беҳаё расмлар юборишни тўхтатишлигини, акс ҳолда ички ишлар бўлимига мурожаат қилишини айтиб огоҳлантирса-да, Жаҳонгир бу ишини давом эттираверган. Уни топа олмаслигини ва қўлидан ҳеч нарса келмаслигини айтиб мақтанган. Шундан сўнг жабрланувчи ИИБга мурожаат қилган.

– Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 189-моддасида порногарфик маҳсулотларни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш қилиш, порнографик маҳсулотни, уни тарқатиш воситаларини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган, – дейди Қува туман маъмурий суди раиси А.Жумаев. – Бироқ Ж.Муродов порнографик маҳсулотларнинг тарқатилишига жавобгарлик борлигидан, бундан ташқари, жабрланувчининг яна беҳаё расмлар юборса, ИИБга мурожаат қилишидан ҳам қўрқмайди.

Мазкур ҳуқуқбузарлик иши Қува тумани маъмурий судида кўрилиб, ҳуқуқбузар Ж.Муродов ўз ҳаракатларига иқрорлигини, бошқа бу каби ҳолатлар қайтарилмаслигини айтиб, жабрланувчидан кечирим сўради. Ундан ашёвий далил тариқасида олинган уяли телефон давлат фойдасига мусодара қилинди, ҳуқуқбузарга эса 1 миллион 400 минг сўмдан ортиқ жарима жазоси тайинланди.