Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Увол бўлмаслиги учун сувни тўхтатдик: Қорасувдаги тармоқни қуриш, монтаж қилишда қурувчи камчиликка йўл қўйган

Кеча, 19 июл куни Zarnews.uz телеграм каналида “Қачон қурилишда тартиб бўлади? Қорасувда беҳуда оқиб ётган бу сувнинг уволи тутмайдими? мазмунида мурожаат чоп этилган эди.

“Самарқанд сув таминот” МЧЖ шаҳар филиали мутахассислари мазкур муаммони сув билан боғлиқ бўлганлиги учун жойига чиқиб ўрганди. Маълум бўлишича, ушбу сув тармоғи “Тойлоқ қурувчи сифат” МЧЖ томонидан тортилган. Қуриш ва монтаж ишларида шу каби камчиликлар мавжудлиги учун ҳам тармоқ “Самарқанд сув таминоти” МЧЖ балансига олинмаган.

Сабаби, қурилиш талаблари қўпол равишда бузилган. Буни назорат қилувчи инжиниринг компанияси ҳам мазкур ҳолатдан ҳабардор. Шундай бўлишига қарамасдан, филиал мутасаддилари ва аварияларни бартараф этиш жамоаси бу ердаги сув қувурини тузатиш ишларини олиб борди. Чунки беҳудага оқаётган сув корхонамиз томонидан ишлаб чиқарилмоқда.

Буни назорат қилувчи ва буюртмачилар мазкур муаммони ўрганиб, бир томонга ечиб беришса, ўйлаймизки, қурувчи ўз ишини сифатли бажаради ва бундай ҳолатлар қайта такрорланмайди.

“Самарқанд сув таминоти” МЧЖ шаҳар филиали ахборот хизмати.