Самарқанд шаҳрида ичимлик суви вақтинчалик тўхтатилади!

Бу ҳақда “Самарқанд сув таъминоти” АЖ Самарқанд шаҳар филиали хабар бермоқда.
Самарқанд шаҳри Гагарин ва Рудакий кўчалари кесишмасида янги ер ости тунели қурилиши ҳамда ушбу кўчадан ўтган эски магистраль ичимлик суви тармоғини янгисига ўтказиш, шунингдек, “Даҳбет” сув иншоотида реконструкция ишлари сабабли жорий йил 18 июнь эрталабки 5:00 дан 20 июнь соат 12:00 гача сув таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Шу муносабати билан Самарқанд шаҳарнинг Матонат, Хўжа Гунжойиш, Мевазор, Меҳнат, Буюк Ипак йўли, Барака, Янги равот, Сайқал, Нурли йўл, Абдулло Рудакий, Олтин аср, Али Қушчи, Боғистон, Турон, Ҳаётобод, Раҳматобод, Тинчлик, Гулбаҳор, Боғи чинор, Садаф, Қарши йўли, Мингтут, Саид, Ализода, Панжоб, Камолот, Каттақўрғон, Амир Темур, Ўрикзор, Абдулло Авлоний, Фароғат, Меҳриобод, Нафосат, Боғишамол, Боғи шифо, Орзу, Боғдод, Ўзбеккенти, Мотрид, Ҳумо, Янгиобод, Темирйўлчилар, Зиёкор, Зиёлилар, Боғбонлар, Фаробий, Беруний, Адолат, Юлдуз, Боғи сарой, Ҳунармандлар, Ҳазора, Илмобод, Дамариқ, Қуйи чордара маҳаллари, Қорасув массиви ва уларга туташ ҳудудларда сув ўчиш ҳолатлари кузатилиши мумкин.
Истеъмолчилардан сувни заҳира қилишларини сўраб қоламиз.
Келтирилган ноқулайлик учун узр сўраймиз, дейилади хабарда.
Мурожат учун:
Тел.: (55)707-18-21