Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Вояга етмаганлар эътибордан четдамас

Нарпай тумани маданият бўлими, ёшлар иттифоқи ва “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази туман бўлимлари ҳамкорлигида Оқтош коммунал ва қурилиш хўжалиги касб-ҳунар коллежида “Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида жиноят - ҳуқуқбузарликлар профилактикаси” мавзусида ўқув-семинар бўлиб ўтди. Унда 56 та маҳалла мутахассислари, психологлар, корхона ва таълим муассасаларининг ёшлар етакчилари иштирок этди.

Семинар давомида ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, 5 та муҳим ташаббус, аҳоли орасида психологик суҳбатлар ўтказиш асослари ва муаммоларини ўрганишда ўзига хос жиҳатлар ҳақида фикр юритилди.

Шунингдек, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида улар туман маданият марказларида ташкил этилган барча мусиқа ва фан тўгаракларига таклиф этилди.

Семинар якунида туман санъаткорлари ҳамда ижодий жамоаларининг чиқишлари намойиш этилди.

Хуршид ГАДОЕВ.