Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ёш  йигит катта ёшли шифокорни калтаклаб жароҳат етказди

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятида ёш йигит катта ёшли шифокорни калтаклагани акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳодиса бўйича Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти маълумот берди.

Маълум бўлишича, кеча, 6 февраль куни соат 10:30 ларда 22 ёшли А.К. Чуст туманида жойлашган 46-оилавий поликлинкасида бўла туриб, жамиятда ўрнатилган юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, поликлиникада бўлим мудири лавозимида ишловчи 59 ёшли Х.Л. билан ўзаро тортишиб, унинг юз қисмига қўли билан урган, юз ва бурун қисмига тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.Қ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “а” банди (безорилик) билан жиноят иши қўғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов харакатлари олиб борилмоқда.