Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

«Зарафшон»нинг бугунги (2020 йил 20 февраль, №22) сонида ўқинг

Президентимизнинг 2018 йил 17-18 март кунлари Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида вилоят фаоллари билан ўтказилган учрашувда Ургут туманидаги Шодлик маҳалла фуқаролар йиғини раиси давлатимиз раҳбаридан маҳалладаги собиқ шифохона биноси ўрнида оилавий поликлиника қуриш юзасидан ёрдам сўраган эди. Бу таклиф Президентимиз томонидан маъқулланиб, эртасигаёқ мутасаддилар у ерга бориб вазиятни ўрганган, ҳудудга оилавий поликлиника зарурлигига ишонч ҳосил қилганди. Кўп ўтмай, Шодлик маҳалласида эски шифохона ҳудудининг бир қисмида замонавий оилавий поликлиника қурилиши бошланиб, ўша йилнинг декабрь ойида фойдаланишга топширилди. Хўш, бугун бу шифохонада ҳолат қандай?

***

Маълумотларга кўра, вилоятимизда 436,3 гектар суғориладиган ер майдонида ўзбошимчалик билан, яъни ноқонуний уй-жой қуриб олинган. Амалдаги қонунчиликка асосан бундай иморатларга мулк ҳуқуқи эътироф этилмайди. Уни қурган шахс иморатни тасарруф этишга — сотишга, ҳадя этишга, ижарага беришга, иморатга нисбатан бошқа битимлар тузишга ҳақли эмас. Бундан ташқари, ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари бузилган шахснинг ёки тегишли давлат органининг даъвоси билан бундай иморат суднинг қарорига биноан уни қурган шахс томонидан ёки унинг ҳисобидан бузиб ташланиши лозим. Ўрганишлар натижаларига асосан вилоят прокуратураси томонидан ер майдонларини бўшатиш ва ўзбошимчалик билан, яъни ноқонуний қурилмаларни буздириш тўғрисида судларга 1549 та даъво аризалари киритилган.

***

Жангчи, қаҳрамон ва ташкилотчи раҳбар Примқул Нурмонов ҳақида эшитганмисиз? Унинг Иккинчи жаҳон урушидаги жасорати ҳақида-чи? туман миқёсида бўладиган тадбирларда пайариқлик бу инсоннинг номи нега эсланмаяпти? У кишининг музейи қайта тикланадими? Примқул Нурмоновнинг номи абадийлаштириладими? Мардлик ва жасорат ҳеч қачон унутилмайди, дейишади. Аммо туманнинг обод гўшаларидан бирида унинг ҳайкалини ўрнатишга, уй-музейини тиклашга ким бош-қош бўлади?