Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанддаги қурилишларда мингдан ортиқ қонунбузарлик аниқланган

Бу қурилиш соҳасида давлат хизматларини кўрсатишда ваколатли органларга кўмаклашувчи туман ва шаҳар ишчи гуруҳлари томонидан маълум қилинди.

Ишчи гуруҳлар жорий йил январь ойидан бугунги кунга қадар қурилишларда 1 190 та ҳуқуқбузарликларни аниқлади.

Аниқланган ҳолатларнинг 326 таси ҳудудий комиссия ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан бартараф этилган.

Шунингдек, 98 таси қонун талабларига мувофиқлаштирилган.

Қурилишлардаги ҳуқуқбузарликларга оид 766 та ҳолат бўйича қонуний чора кўриш ишлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, туман ва шаҳарлар ишчи гуруҳлари вилоят ҳокимининг 2019 йил 18 октябрдаги қарори билан тузилган.