10 ёшли қиз сувда оқиб, ҳалок бўлди
- 06.05.2020 09:37
- 381
- Ҳодиса

Ғаллаорол тумани Жийдали қишлоқ фуқаролар йиғинида яшаган 10 ёшли қиз М.Б.ни сойдан сел келиб оқизиб кетган. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ хабар қилди.
Таъкидланишича, қиз дала майдонидан молларини уйига ҳайдаб келиш учун сойдан ўтаётган бўлган ва оқиб келган сел уни оқизиб кетган.
Қизнинг жасади сойдан 500 метр узоқликдан топилган.
Маълумот ўрнида, ўтган ҳафта ҳам вилоятнинг Зомин тумани Ширин фуқаролар йиғинида 14 ва 7 ёшли опа-укалар ҳам сел келиши қурбонига айланган эди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Бахтми ёки бахтсизликми?
- 44 дақиқа аввал
- Мутолаа
Ота-онангиздан ҳеч қачон уялманг
- 50 дақиқа аввал
- Жамият
Зарафшондаги сув айирғич – Шайбонийлар даври ёдгорлиги
- 54 дақиқа аввал
- Самарқанд
Артур ака, патирнон ва қўй гўшти
- 55 дақиқа аввал
- Мутолаа