150 миллион сўмлик “Тропикамид”нинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
- 23.10.2020 12:57
- 59
- Жиноят ва жазо
Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими томонидан ноқонуний равишда олиб кирилаётган «Тропикамид» кучли таъсир қилувчи дори воситалари аниқланди, дея хабар берди Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати.
Фуқаро Қ.Б. бошқарувидаги “Kia Bongo 3” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, машина юкхонасида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган, умумий қиймати 150 миллион сўмлик, жами 1000 дона «Тропикамид» борлиги аниқланган.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Теглар:
портловчи моддалар
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!